Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тиббиёт ходимлари учун давлат мукофоти таъсис этилади

Тиббиёт ходимлари учун давлат мукофоти таъсис этилади

Президентимиз тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходимнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Яқинда соҳа фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон имзоланди. Улар орасида тиббиёт ходимлари билан бирга тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.

Учрашувда мамлакатимиз етакчиси давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий этишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.

Киритилди: Бугун 12:38. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!