Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тиббиёт коллежини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

A A A
Тиббиёт коллежини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Я. фуқаролар Г.А. ва К.Ў.га танишлари орқали тиббиёт коллежини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бош услубчиси Б.А. 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:26 11.04.2023. Ўқилди: 1199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!