Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

The Times нашрининг ёзишича, АҚШ ва Исроил Эроннинг янги Олий Раҳбари Мўжтаба Хоманаийни топиш учун махфий операция ўтказмоқда

The Times нашрининг ёзишича, АҚШ ва Исроил Эроннинг янги Олий Раҳбари Мўжтаба Хоманаийни топиш учун махфий операция ўтказмоқда



Разведка маълумотларининг мақсади уни ўлдириш эмас, балки унинг тирик қолганлигини тасдиқлаш, жойлашувини аниқлаш ва соғлиғини баҳолашдир.

Газета хабарига кўра, отасининг ўлимидан бери Мўжтаба Хоманаий деярли жамоатчилик назаридан ғойиб бўлган: у гўёки телефон ёки компьютерлардан фойдаланмайди ва ташқи дунё билан фақат ишончли курьерлар орқали алоқада бўлади.

Марказий разведка бошқармаси ва Моссад ҳозирда ўз саъй-ҳаракатларини ушбу воситачиларни топишга қаратмоқда. Таъкидланишича, курьер тармоғини кузатиш муваффақият калити бўлган Марказий разведка бошқармасининг Усама бин Ладенни топиш бўйича операциясини эслатувчи тактикалар қўлланилмоқда.

Киритилди: 18:51 28.07.2026. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!