Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Техникумлар негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади

Техникумлар негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади

Германияга бориб ишловчилар учун 2025 йилдан имкониятлар янада кенгаяди. Бу ҳақда Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда «Globogate Concept AG» компанияси директори Санг-Во Паи ўртасида имзоланган «Ўзбекистон фуқароларининг Германия ҳудудида бандлигини таъминлаш юзасидан касбга тайёрлаш ва тилга ўқитиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги ҳужжатда сўз боради.

Таъкидланишича, шу вақтгача ҳамширалик дипломи бор ва немис тилини билган номзодлар билан шартнома қилинган бўлса, 2025 йилдан бошлаб Жамоат саломатлиги техникумлари негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади ва уларга янги мақсадли қабул эълон қилинади.

«Яъни, қамров кескин кўпаяди. Тингловчилар Германиянинг «Aachen University Hospital» билан биргаликда ишлаб чиқилган немис тиббий-таълим стандарти асосида ўқитилади», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Globogate» лойиҳаси орқали 224 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Германияда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бормоқда, 1000 га яқин тингловчи тил ўрганаяпти.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!