Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тест синовларида сохта "абитуриентлар" аниқланмоқда

Тест синовларида сохта "абитуриентлар" аниқланмоқда

Олий ўқув юртларига кириш учун мамлакатимизда ҳам тест синовлари қизғин паллага кирди. Қашқадарё вилоятида ҳам бу жараён 2 босқич бўлиб ўтмоқда.

Пандемия шароити боис ёшлар профилактика дезинфекция воситалари тиббий ниқоб ва бош кийимлар билан таъминланмоқда. Тест синовларини топширишда билимига ишонган ёшлар саволларни ечиб чиқмоқда. Аммо айрим “билимли” ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга киришга уринмоқда. Лекин зийрак ички ишлар органларининг саъй-ҳаракати туфайли бу тоифа шахслар тўхтатиб қолинмоқда.

Тест синовлари бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 24 та, уяли телефондан фойдаланган 38 та ҳолатлар аниқланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:04 09.08.2021. Ўқилди: 3092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!