Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган аммо асосланган узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган (ариза билан мурожаат қилган) абитуриентлар ДИҚҚАТИГА!

Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00 да онлайн тест синовлари ўтказилади.

Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.

Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30 га қадар етиб келишлари талаб этилади.

Белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Киритилди: 09:24 20.09.2020. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!