1 августдан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонлари бошланди. Бугундан дастлабки кун тест натижалари эълон қилиниши режалаштирилган. Мазкур натижаларни қаердан билиб олиш мумкин?
Давлат тест маркази тест натижаларини билиш учун махсус хизмат жорий қилди. Натижаларresults2018.dtm.uz манзилида эълон қилиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча натижалар базага киритилмаган бўлсада, тез орада жавоблар чиқиши кутилмоқда.
Бундан ташқари Click тизими ҳам тест жавобларини билиш учун ўзининг пуллик хизматини таклиф қилмоқда. Унда сизга юбориладиган битта кириш СМС нархи 3157,5 сўмни ташкил қилиши айтилмоқда.