Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Tesla Хитойда сотилган 1,68 млн дона автомобилни чақириб олади

Tesla Хитойда сотилган 1,68 млн дона автомобилни чақириб олади

Американинг Tesla компанияси ҳайдовчини юкхона эшиги очиқлиги ҳақида огоҳлантириш билан боғлиқ муаммони бартараф этиш учун Хитойдаги 1,68 миллион электромобилни чақириб олади, дея хабар бермоқда Associated Press мамлакат бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси (SАМR) баёнотига таяниб.

Қайтариб олиш дастурий таъминотни масофадан янгилаш орқали амалга оширилади ва 2020—2024 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларга, хусусан, Хитойда ишлаб чиқарилган Model 3 ва Model Y, шунингдек, импорт қилинган Model S ва Model Х га тааллуқлидир.

Регуляторнинг ҳисоботида айтилишича, носозлик туфайли Tesla олд томонида жойлашган юкхона эшиги тўлиқ ёпилмаслиги мумкин, натижада у ҳайдаш вақтида очилиб кетиб, ҳайдовчига хавфи туғдиради.

Киритилди: 06:45 08.08.2024. Ўқилди: 1537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!