Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Термиз — Тошкент” йўловчи поезди 4 соат йўлда қолиб кетди

A A A
 “Термиз — Тошкент” йўловчи поезди 4 соат йўлда қолиб кетди

Электр ўчганлиги сабабли йўловчи поезди йўлда қолиб кетди, дея хабар бермоқда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича кеча, 9 декабрь куни Термиз бекатидан жўнаган 79-сонли “Термиз — Тошкент” йўловчи поезди "Жарқўрғон-Қумқўрғон" ва "Қумқўрғон-Бойсун" перегонида ташқи электр тармоғидан электр энергиянинг ўчганлиги сабабли 3 соат 40 дақиқа тўхтаб қолган. Поезд Тошкент шаҳрига ўз вақтидан 2 соат 10 дақиқага кечикиб келди.

"Йўловчиларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев электр токи бир ўчиришда икки соатдан ошмаслиги таъминланишини маълум қилган эди.

Киритилди: 12:43 10.12.2022. Ўқилди: 2111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!