Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Термиз шаҳридаги мактабда ёнғин содир бўлди. Вазирлик воқеага муносабат билдирди

A A A
Термиз шаҳридаги мактабда ёнғин содир бўлди. Вазирлик воқеага муносабат билдирди

2021 йил 17 май куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар С.Термизий кўчасида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса жойига Термиз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 10:05да етиб боришиб, соат 10:15да ёнғин қуршаб олинган ва соат 10:40да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зараланган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жарохат олганлар йўқ.

Киритилди: 11:07 17.05.2021. Ўқилди: 3085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!