Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Термиз шаҳридаги 2 та кўп қаватли уйда 4,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Термиз шаҳридаги 2 та кўп қаватли уйда 4,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Термиз шаҳрида «T.M.P.» МЧЖга қарашли 2 та 16 қаватли турар жой бинолари ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 576 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:10 23.01.2026. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!