Терговчилар Корея Республикаси президенти Юн Сеок Ёлни ҳибсга олиш учун унинг қароргоҳига кириш учун нарвонлардан фойдаланган.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Нарвонлар ёрдамида улар машиналар тўсиғини енгиб ўтишди. Терговчилар баррикадаларнинг иккинчи қаторига етиб келишди ва у ерда автобуслар тўсиғига дуч келишди.
Агентлик маълумотларига кўра, терговчилар бир соатдан кўпроқ вақт давомида давлат раҳбари қароргоҳи ҳудудига кира олмаган.
Президент хавфсизлик хизмати аввалроқ ҳибсга олиш учун келган полиция ходимлари ва коррупцияга қарши кураш бўлими ходимларини тўсиб қўйган эди. Юн Сеок-Ёлнинг адвокатлари буйруқни ҳақиқий эмас деб атади. Қароргоҳ яқинидаги кўчада бир неча минг киши иштирокида президент тарафдорларининг митинги бўлиб ўтмоқда.