“Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги” йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3591, 25.12.2024 й.)
🔰 Унга кўра, крипто-активлар терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида хатлаш, мусодара қилиш, етказилган зарарни қоплаш учун олиб қўйилиши ҳамда далил сифатида эътироф этилиши мумкин.
⚠️ Крипто-активлар билан боғлиқ терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказиш крипто-активлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган мутахассислар иштирокида амалга оширилиши шарт.
📁 Қуйидаги маълумотлар крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ахборот манбалари бўлиши мумкин, жумладан:
▪️шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарлар;
▪️хизматлар провайдерлари ва майнерлар томонидан тақдим этилган маълумотлар;
▪️назорат қилувчи (лицензияловчи) органларнинг маълумотлари;
▪️очиқ ахборот манбаларидан олинган маълумотлар.
🖥 Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар қуйидагиларда аниқланиши мумкин:
🔹ахборот ташувчи қурилмалар;
🔹крипто-ҳамёнлар;
🔹қоғоз, блокнот ёки бошқа нарса ва буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувлар.
📋 Олиб қўйилган, хатланган ва далил сифатида эътироф этилган крипто-активларнинг ҳисоби суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан юритилади.