Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Temu Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган бўлса-да, маркетплейс бугундан блокланди

Temu Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган бўлса-да, маркетплейс бугундан блокланди

Ўзбекистонда Хитойнинг Temu маркетплейсига кириш чекланди. Бу ҳақда "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" (ILMA) матбуот хизмати тасдиқлади.

Temu сайти очилмаяпти, киришга уринишда “Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сонли қарорига асосан сайтга чеклов қўйилган” деган хабар чиқмоқда.

Temu’нинг мобил иловаси App Store ва Google Play'да ҳали ҳам бор. У App Store'да 26-ўринни, Google Play'да эса 33-ўринни эгаллаган. Бироқ, иловада маҳсулотни саватга қўшишда ишлаш секинлашиб, интернетга уланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида огоҳлантириш чиқади.

Temu аввалроқ Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва солиққа қўйилган. Аммо 20 мартдан блокировка амалга оширилди, чунки платформа олдинги давр учун солиқ тўламаган.

ILMA раҳбари Камронбек Муҳаммадиевга кўра, Temu ҚҚС тўлаши ва солиқ органлари билан интеграция қилиниши керак. Ҳозирда Солиқ қўмитаси ва ILMA Temu билан музокаралар олиб бормоқда, натижаларга кўра якуний қарор қабул қилинади.

Киритилди: 19:27 20.03.2025. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!