Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Телфонингиз сувга тушиб кетди. Нима қилишни биласизми? 

Телфонингиз сувга тушиб кетди. Нима қилишни биласизми? 

"Цифровые платформы" аналитик марказининг стратегик алоқалар бўйича директори Александра Гаврилова, агар смартфон сувга тушиб кетса ва у ёқилмаса, уни қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида тушунтириш берди.

Унинг сўзларига кўра, замонавий телефонлар сувга чидамли ва агарда у тезда сувдан чиқариб олинса, эҳтимол унга зарар етмаслиги ҳам мумкин. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши, уни ўчириб фақатгина бир кундан кейин ёқиш мумкин. Агар қурилма сувга чидамсиз бўлса ва "ҳаёт аломатлари" билинмаса, уни ёқишга, тугмачаларни босишга ва силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ. Бу тизимли платаси ёки алоҳида қисмларининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин - телефоннинг баъзи элементларини алмаштириб бўлмайди.

"Уни ўзингиз қуритишга уринманг - сиз қисмларга зарар етказиш хавфини туғдирасиз. Яқин жойлашган устахонада қурилмани қисмларга ажратиб, унинг керакли жойларини текшириб, қуритиб беришлари мумкин, бу унчалик қиммат бўлмайди. Бу йўлни танлаш орқали сиз қиммат қисмларнинг алмаштирилишидан ёки янги смартфон сотиб олишдан сақланасиз", - дейди Гаврилова.

Киритилди: 09:51 08.08.2020. Ўқилди: 5845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!