Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Телевизор устаси музлатгичдаги пулларни ўмариб кетди

Телевизор устаси музлатгичдаги пулларни ўмариб кетди

2023 йил 9 март куни Ғиждувон тумани «А.Қаҳҳор» маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган Б.Л. исмли шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Ғиждувон тумани «Чорсу» маҳалласида яшовчи бошқа бир танишининг яшаш хонадонига телевизорни тузатиб бериш учун бориб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, А.Э. нинг музлатгичи ичида бўлган 4.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 1-туманлараро отряд ходимлари томонидан аниқлаган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:33 20.03.2023. Ўқилди: 2319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!