Анафилактик шок ҳолати яққол кўриниб турганига қарамай, ташхис нотўғри қўйилиб, дастлабки даво чоралари ҳам хато олиб борилган. Шифокорлардан бирининг ўз касбига бепарволик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида у 12 соат қаровсиз қолиб кетган.
Суд ҳукмига кўра, икки шифокор 1 йил 6 ойга Соғлиқни сақлаш тизимида реаниматолог вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, ҳар бири 334 миллион 150 минг сўм моддий зарарни тўлаши керак