Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида яшовчи 44 ёшли (аёл) Б.П. мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерининг “OPEN PARFUM” номли гуруҳида “номаълум шахс” билан танишиб, унга 38 дона китоблар учун жилдларга буюртма бериб, олдиндан тўлов сифатида, 2.090.000 сўм пулларни ўтказиб берганлигини, бироқ айбдор шахс уни алдаб, алоқани узиб қуйганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчилар 21 ёшли Б.Ж. ҳамда 22 ёшли Х.А.лар содир этганлиги, улар (аёл) Б.П. билан “Телеграм” мессенжерининг “OPEN PARFUM” номли гуруҳида танишиб, унга 38 дона диний китоб ҳамда ушбу китоблар учун махсус жилдларни етказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан тўлов сифатида, Б.Ж. ўзининг банк картасига 2.090.000 сўм пулларни ўтказиб олиб ваъдасини бажармай, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ж. ва Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Б.Ж. ва Х.А.лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.