Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Телеграмда "иккинчи фойдаланувчи" сифатида уланиб олган "товламачи" қўлга олинди

Телеграмда "иккинчи фойдаланувчи" сифатида уланиб олган "товламачи" қўлга олинди



Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи (аёл) Р.Қ. мурожаат қилиб, ўзининг уятли расмларини телеграм мессенжерида тарқатиб юбормаслик эвазига номаълум шахс томонидан 300.000 сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи М.Д. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.Д., жабрланувчи аёл Р.Қ.нинг аввал фойдаланувида бўлган аммо, ҳозирда телеграми фаол бўлган телефон рақамини сотиб олган ва телеграм аккаунтига яширин тарзда иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, 300.000 минг сўм ўтказиб бермаса аккаунтдаги мавжуд расмларини тарқатиб юбориш билан қўрқитганлиги маълум бўлди.

⚖️ Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 15:06 26.08.2024. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!