Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Telegram Роскомнадзор билан доимо алоқада

 Telegram Роскомнадзор билан доимо алоқада

Telegram Роскомнадзор билан доимо алоқада — Россия Давлат думаси қўмитаси раҳбари.

"Бугунги кунда Telegram маъмурияти Роскомнадзор билан доимо алоқада бўлиб турибди. Telegram биз олиб ташлашни сўраган 100 та материалдан, шартли равишда айтганда, бир қисми ўчирди, бир қисмини ҳали ўчириади", — деди Сергей Боярский.

Унинг сўзларига кўра, WhatsApp эса, аксинча, бирор марта Роскомнадзорнинг хат ёки эътирозларига умуман жавоб бермаган.

Боярскийнинг қўшимча қилишича, Telegram'га Россия расмийлари билан мессенжер блокланмаслигига имкон берадиган “муносабатларни йўлга қўйиш” учун “яна бир неча қадам” қолган.

Аввалроқ Роскомнадзор бир қатор мессенжерлар, жумладан Теlegram ҳанузгача Россия қонунчилигига риоя этмаётгани сабабли чекловлар жорий этишини билдирган эди.

Киритилди: Бугун 16:57. Ўқилди: 182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!