Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Телеграм” мессенжеридаги “Telefon Bozor” номли гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

A A A
“Телеграм” мессенжеридаги “Telefon Bozor” номли гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус туманида яшовчи 32 ёшли Ж.Ж. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан “номаълум шахс” томонидан 2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи 21 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М., Ж.Ж.га ўзини “Телеграм” мессенжеридаги “Telefon Bozor” гуруҳининг админи сифатида таништирган ҳолда, 2.000.000 сўм бошланғич тўлов эвазига қолган пулини 6 ойга 166.000 сўмдан бўлиб тўлашга беришини айтиб, Ж.Ж.нинг банк картасидан 2.000.000 сўм пулларни ўтказдириб олиб, қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у билан ўтказилган “Сўров” тезкор-қидирув тадбири давомида ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 13:38 13.07.2023. Ўқилди: 1664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!