Telegram Жанубий Корея расмийларидан узр сўради ва платформадан 25 та сохта ва номақбул контентни олиб ташлади.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Telegram Сеулга жиноятчиликка оид масалалар бўйича хабарлар учун эксклюзив электрон почта манзилини тақдим этди. Жанубий Корея ҳам бундай вазиятларни ҳал қилиш учун ишонч телефони яратишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ, Франциянинг ортидан Жанубий Корея полицияси ҳам Telegram'га қарши терговни бошлагани ҳаида хабар берилганди.