Downdetector маълумотларига кўра, Telegram мессенжери ишида носозликлар кузатилмоқда.
Хизмат маълумотларига кўра, фойдаланувчиларнинг 63 фоизи уланишдаги муаммолардан шикоят қилади. Фойдаланувчиларнинг 25 фоизи дастур ишдан чиққанини, яна 13 фоизи хабарларни қабул қила олмаслигини айтди.
24 ноябрь куни ҳам Telegram фойдаланувчилари мессенжерда носозликка дуч келишганди. Ушбу мавзу бўйича энг кўп шикоятлар Москвадан келган.