Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Телеграм”да ижара асосида уй олмоқчи бўлган шахсларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган “сохта маклер” қилмишларига чек қўйилди

A A A
“Телеграм”да ижара асосида уй олмоқчи бўлган шахсларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган “сохта маклер” қилмишларига чек қўйилди

Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида яшовчи 22 ёшли Х.С. мурожаат қилиб, ўз аризасида “Телеграм” мессенжерида ижарага хонадон олиш мақсадида “Собиров” профил фойдаланувчиси билан танишиб, унинг хонадонини ижарага олиш бўйича ўзаро келишган ва олдиндан тўловни бир қисми сифатида ўзининг банк картасидан 1.070.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб бергач "Собиров" профил фойдаланувчиси суҳбат ёзишмаларини ўчириб юбориб, мурожаатчини қора рўйхатга киритиб қўйганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи, муқаддам судланган, 25 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М., интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжеридаги “Собиров” профили орқали ўзини “Уй эгаси” сифатида таништирган ҳолда, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш орқали уларнинг маблағларини ўзлаштириб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, М.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 13:06 12.07.2023. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!