Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Telegram"да глобал носозлик. Мессенжер Ўзбекистондан ташқари яна қайси давлатларда ишламай қолди?

"Telegram"да глобал носозлик. Мессенжер Ўзбекистондан ташқари яна қайси давлатларда ишламай қолди?

Telegram фаолиятида бутун дунё бўйича носозлик юз берди. Буни "Downdetector" сервиси маълумотлари тасдиқламоқда.

Маълумотларга кўра, мессенжернинг ишлашидаги узилишлар айниқса, Россия, Беларусь ва Украинада кузатилган. Шунингдек, Telegram Ўзбекистон, Қозоғистон, Малайзия ва Европа мамлакатларида ҳам ишламай қолган.

Фойдаланувчиларнинг 76 фоизи иловага уланишда муаммога дуч келган бўлса, 23 фоизи хабар юборишга қийналган.

Таъкидланишича, бу сўнгги тўрт кун ичида мессенжерда кузатилган иккинчи узилиш ҳисобланади. 21 сентябрь куни Москва, Санкт-Петербург ва Нижний Новгород фойдаланувчилари ҳам Telegram ишидаги узилиш ҳақида хабар берган.

Telegram ўзининг "Twitter"даги саҳифаси орқали носозлик бартараф этилганини маълум қилди. «Шарқий Европадаги айрим фойдаланувчиларимиз сўнгги 45 дақиқада уланиш борасида муаммога дуч келган бўлиши мумкин. Энди ҳаммаси жойида, ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Киритилди: 17:30 25.09.2020. Ўқилди: 2181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!