Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Telegram'да "Алишер Усмонов акцияси" номи остида фирибгарлик қилган гуруҳ фош этилди

Telegram'да "Алишер Усмонов акцияси" номи остида фирибгарлик қилган гуруҳ фош этилди

Тошкент вилояти ИИББ ва Оҳангарон шаҳар ИИБ ходимлари Telegram'да 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, одамларни фирибгарлик йўли билан алдаган 7 нафар шахсни қўлга олди.

Маълумотларга кўра, 25 ёшли Ш.Б. ўз уйида 18-25 ёшдаги 6 нафар шерикларини жалб қилган. Улар “20 млн сўмлик соврин ютиб олдингиз” қабилидаги ёлғон хабарлар тарқатиб, пул ўтказмаларини ўзлаштирган.

Рейд давомида 4 дона компьютер, 11 та телефон, Wi-Fi қурилмалари ва банк карталари далилий ашё сифатида олинди.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу гуруҳнинг ҳар бир аъзосига алоҳида вазифа белгиланган. Бир шахс сохта чек тайёрлаб, гуруҳларни назорат қилса, бошқаси реклама тарқатиш ва гуруҳларга одам йиғиш билан шуғулланган.

Шунингдек, яна бири фуқаролар билан мулоқотга киришиш вазифасини бажарган бўлса бошқаси кунлик пул тушумларини банкоматлар орқали нақдлаштириш билан шуғулланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:32 15.02.2025. Ўқилди: 1458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!