Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Telegram 4 миллион рубль жаримага тортилди

A A A
Telegram 4 миллион рубль жаримага тортилди

Москванинг Таганск туман суди Telegram мессенжерини 4 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

Telegram Messenger, Inc.ни Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 13.41-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди ва 4 000 000 (тўрт миллион) рубль миқдорида маъмурий жаримага тортилди", дейилади хабарда.

Мессенжер интернетдан маълумотларни ўчира олмагани учун жазоланди.

ТАСС аниқлик киритишича, компания тақиқланган контентни олиб ташлашдан бош тортган. Гап Россия армияси ҳақидаги ишончсиз маълумотлар, шунингдек, мамлакатни беқарорлаштириш ва экстремистик фаолиятни оқлашга қаратилган маълумотлар ҳақида бормоқда.

Киритилди: 21:46 21.11.2023. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!