Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Телефон ўғриси узоққа қочолмади

A A A
Телефон ўғриси узоққа қочолмади

Тошкентда таваккалчиликка асосланган ўйин ортидан қарзга кириб қолган 21 ёшли йигит кўчада турган аёлнинг телефонини ўғирлаб кетди.

Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат тунги соат 02:20 лар атрофида содир бўлган. Ўзганинг мулкига очиқдан-очиқ кўз олайтирган шахс, кўп қаватли уй олдида турган аёлнинг телефонни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Тошкент ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчи топилди ва жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 2003 йилда туғилган Диёр исмли шахс қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 166 моддаси 1 қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:15 05.07.2024. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!