Бугун 14 декабрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Телебошловчи семиз кишиларга ўлишни таклиф қилди

Телебошловчи семиз кишиларга ўлишни таклиф қилди

 Британиялик телебошловчи Майкл Бюерк (Michael Buerk) семизлик бу касаллик эмаслигини маълум қилди. Шунинг учун ортиқча вазнга эга бўлган кишиларни даволашнинг хожати йўқ. Бу ҳақда РИА Новости Metro нашрига таяниб хабар қилмоқда.

“Сиз семизсиз, чунки жуда кўп ейсиз”, - дея ёзган журналист.

Унинг сўзларига кўра, семиз кишилар “хаста эмас, балки заифдир” ва уларнинг ўлими миллий соғлиқни сақлаш хизматининг пулларини сақлаб қолишга имкон беради.

Бюерк узоқ умр кўришни ҳаётнинг асосий мақсади қилишнинг асло хожати йўқлигини қўшимча қилган. Ортиқча вазнга эга бўлганларнинг эрта ҳаётдан кўз юмишини демографик дисбалансга қарши курашда “фидокорона қурбонлик” деб ҳисоблаш мумкин.

Британия ҳукумати маълумотларига кўра, деярли ҳар учинчи катта ёшдагилар ва 11 ёшгача бўлган ҳар бешинчи бола семизлик хасталигидан азият чекмоқда.

 

Киритилди: 13:41 07.08.2019. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!