Эрон пойтахти Теҳронда портлашлар яна кузатилди. Маҳаллий ОАВ маълум қилишича, шаҳарнинг шарқий туманларида кучли портлаш овозлари эшитилган.
NourNews агентлиги хабар беришича, воқеа жойидан кўтарилаётган қора тутун акс этган суратлар ҳам тарқалган.
Ҳозирча қурбонлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Вазият юзасидан Эрон расмийлари томонидан ҳозирча расмий баёнот берилмаган. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.