Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари 27 апрель - 1 май кунлари Теҳронда бўлиб ўтган "Iran Expo - 2024" халқаро кўргазмасида иштирок этдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазмада 120 мамлакатдан 2000 дан ортиқ бизнес доира вакиллари, 800 дан ортиқ маҳаллий компаниялар имкониятларини намойиш қилди.

Ушбу кўргазма давомида Ўзбекистон ва Эрон ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Унда Эрон Савдо-саноат палатаси, Эрон-Ўзбекистон қўшма савдо палатаси, Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбарияти, шунингдек, 80 дан ортиқ маҳаллий компания вакиллари ва Ўзбекистоннинг 50 дан ортиқ корхоналари раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев форумдаги нутқида иштирокчиларни сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар билан таништирди. Дипломатик миссия раҳбари икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Хоразм вилоятида Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилаётганини билдирди. У эронлик тадбиркорларни ушбу саноат зонасига турли соҳаларда ўз лойиҳаларини амалга оширишга таклиф қилди.

Эрон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти айни пайтда давлатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси мавжуд салоҳиятга жавоб бермаслигини ва ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказиш бўйича барча имкониятлар борлигини таъкидлади.

Бизнес-форум доирасида икки мамлакат компаниялари ва ишбилармон доира вакиллари ўртасида B2В шаклиги музокаралар уюштирилди. Музокаралар натижасида томонлар ўзаро манфаатли келишувларга эришдилар.

Киритилди: 18:28 02.05.2024. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!