Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

ISNAнинг хабар беришича, бу ҳақда шаҳар ёнғин хизмати вакили Жалол Малеки маълум қилди.

“Ҳозирча вайроналар остидан тўрт киши тирик ҳолда чиқарилди ва қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда”, деди у.

Воқеа жойига фавқулодда хизматлар юборилди. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкинлиги сабабли, қидирув-қутқарув ишлари жуда эҳтиёткорлик билан олиб борилмоқда.

Биринчи қаватда офислар жойлашган ва қулаган бино яқинида қурилиш ишлари олиб борилаётган эди.

Воқеа сабаби терговдан сўнг аниқланади, деб хабар берди report.az.

Киритилди: Бугун 13:43. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!