Теҳрон шаҳрида бир гуруҳ аҳоли мамлакатни қўллаб-қувватлаб, Исроил ва АҚШнинг ҳужумларига қарши митинг ўтказди.
Намойиш иштирокчилари ташқи ҳарбий ҳаракатларни қоралаб, миллий бирлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидладилар.
Тадбир давомида шиорлар янгради, давлат байроқлари кўтарилди. Расмий идоралар вазият назорат остида эканини маълум қилди.