Эрон 2015-йилда имзоланган ядровий келишув бўйича Ғарб давлатлари билан иқтисодий санкцияларни бекор қилиш учун музокаралар олиб боришга тайёр. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Раванчи Италиянинг Аффари Интерназионали журнали ва Радиcале радиостанциясига берган интервюсида маълум қилди.
Тахт-Равончи тўхтаб қолган ядровий келишув бўйича музокаралар бўйича Эроннинг позициясини баён қилди. Эронлик дипломат ҳар қандай музокаралар 2018-йилда Трамп даврида АҚШ бир томонлама равишда воз кечган Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ЖCПОА) доирасида олиб борилишини таъкидлади.
Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (НПТ) аъзоси сифатида Тахт-Раванчи Эрон тинч ядровий энергия дастурига ажралмас ҳуқуққа эга эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу ҳуқуқлар бошқа манфаатдор томонлар томонидан бир неча бор бузилган. Эроннинг ядровий дастури бўйича узоқ давом этган баҳс асосан унинг НПТ бўйича ҳуқуқларини рад этишдан келиб чиқади, дея қўшимча қилди юқори мартабали дипломат.