Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Теҳрон Трампнинг таҳдидларига кескин жавоб берди: Ғазода 60 минг кишини қайси тузум йўқ қилди? Ғазодаги шундай кенг кўламли вайронагарчиликларга ким сабабчи бўлди?

Теҳрон Трампнинг таҳдидларига кескин жавоб берди: Ғазода 60 минг кишини қайси тузум йўқ қилди? Ғазодаги шундай кенг кўламли вайронагарчиликларга ким сабабчи бўлди?

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ислом Республикаси гўёки Яқин Шарқда "террор тарқатаётгани" ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

"Трамп яна бир бор максимал босим сиёсатини олиб бориш ниятида эканлигини тасдиқлади. АҚШ президенти Исроилнинг минтақадаги барча жиноятларига кўз юмиб, Эронни таҳдид сифатида кўрсатишга уринмоқда. Бу соф алдов ва тушунчаларни ўзгартириш бўлиб, бунда таҳдидлар ўрин алмаштирилмоқда. Ғазода 60 минг кишини қайси тузум йўқ қилди? Ғазодаги шундай кенг кўламли вайронагарчиликларга ким сабабчи бўлди? Қайси тузум Фаластин атрофидаги ҳудудларга, жумладан Ливан, Сурия ва Яманга ҳужумлар уюштирмоқда?" - дея Аракчи журналистларга мурожаат қилди.

"Исроил сўнгги ойларда босиб олган Сурия ҳудуди майдони Ғазо секторининг бутун ҳудудидан каттароқдир. Исроил Ғазодаги бутун халқни иқтисодий қамал остида ушлаб турибди. Бу ҳақиқатларнинг барчаси эътибордан четда қолмоқда, айни пайтда эса, ҳақиқий таҳдидни унуттиришга уриниб, Эронни минтақа учун хавф сифатида кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Бироқ бу борада ҳам улар муваффақиятга эриша олмайдилар," дея таъкидлади дипломат.

Унинг айтишича, "Эрон халқи демократик, мустақил ва тараққий этган давлат фойдасига ўз танловини қилган, аммо айнан Қўшма Штатлар узоқ йиллардан бери санкциялар ва тазйиқ орқали Эроннинг ривожланишига тўсқинлик қилиб келмоқда."

Киритилди: 21:19 14.05.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!