МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси ҳам Исроил ҳужумлари бошланганда Эрон ядро қуролини ишлаб чиқмаётганини айтди.
“Бизда Эрон ядровий қурол яратиш босқичига ўтгани, яъни уран олиб, ядровий қурол яратиш учун уни қайта ишлашни бошлагани ҳақида ҳеч қандай аниқ далил йўқ”, деди Гросси La Nacion газетасига. Бироқ у Теҳрон МАГАТЭ билан “керак бўлганидек” ҳамкорлик қилмаётганини таъкидлади.
АҚШ Ироққа ҳудди шу каби ёлғон сабаблар билан қўшин киритган эди. Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар бошланишининг расмий сабаби, АҚШ томонидан таъкидланганидек, режимнинг халқаро терроризм, хусусан, Ал-Қоида ҳаракати билан алоқаси, шунингдек, оммавий қирғин қуролларини қидириш ва йўқ қилишдир. Асосан кимёвий қуроллар экани айтилган. Саддамни ағдаргандан сўнг орадан йиллар ўтиб "Биз адашибмиз" деб баёнот берилган, холос.