Бироқ хавфсизлик, атроф-муҳит муҳофазаси ва денгизни бошқариш харажатларини кема эгалари тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағоий маълум қилди.
Дипломатнинг таъкидлашича, Эрон ва Ўмон қирғоқдош давлатлар сифатида Ҳўрмуз бўғозидаги хавфсизлик учун асосий масъулиятни ўз зиммаларига олади. Шунингдек, у Европа давлатларининг ушбу ҳудудни бошқаришда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Эрон Ҳўрмуз бўғозини бошқариш ваколатига эга бўлган давлат агентлиги ташкил этилганини эълон қилган эди.