2025 йил 18-сентабр куни ТДШУда Жанубий Осиё тиллари ва адабиёти олий мактаби ҳамда Жавоҳарлаъл Неру университети ҳамкорлигида “Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг инъикоси” мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистоннинг таниқли олимлари, адабиёт ва маданият намояндалари иштирок этди.
Тадбир давомида Ҳиндистон маданий алоқаларни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Мр. Абҳай Кумар ҳамда Жавоҳарлаъл Неру университети олими профессор Кожа Икромуддин Ҳинд адабиёти ва маданиятидаги қадриятларнинг сафарномаларда ифодаланиши ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид табрик сўзи билан иштирок этди. Покистонлик олима Др. Шагуфта Ясмин замонавий урду шеъриятида маданият ва қадриятлар акс этиши борасида фикр билдирди.
Шу билан бирга,ТДШУ проректори профессор Қудратилла Омонов “Темур тузуклари”да Турон давлатининг бошқарув қонунлари ҳақида маъруза қилди. Деҳли университети профессори Чандер Шекҳар эса Ҳиндистон ва Ўзбекистон адабий алоқалари илдизлари ҳақида сўз юритди.