Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тайванда заводдаги ёнғин қурбонлари сони 9 кишига етди

A A A
Тайванда заводдаги ёнғин қурбонлари сони 9 кишига етди

Тайван жанубида заводдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди.

Бу ҳақда Тайван марказий ахборот агентлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 109 киши тан жароҳати олган, бир киши бедарак йўқолган.

Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар ўт ўчирувчи ҳам бор. Уларнинг шахси ДНК тестлари ёрдамида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, ёнғин 22 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 атрофида Пинтун округидаги Фан ва технологиялар парки ҳудудидаги голф ускуналари ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган. Ҳодисага 34 та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган. Ёнғинни ўчириш вақтида яна бир портлаш содир бўлиб, қурбонлар сони ортган.

Киритилди: 07:34 25.09.2023. Ўқилди: 1234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!