Токио университети касалхонаси шифокорлари Япония тахтидан воз кечган собиқ император Акихитога оғриқсиз миокард ишемияси ташхисини қўйишди.
91 ёшли собиқ монарх 1989 йилдан 2019 йилгача Япония императори бўлган. Ҳозирда унинг ҳолати назорат остида, дейилади хабарда.
Шифокорларнинг айтишича, миокард ишемияси юрак мушакларига кислород етишмовчилиги туфайли юзага келади, аммо Акихито бу касалликни оғриқсиз шаклда ўтказаётган бўлиши мумкин.