Германия канцлери Фридрих Мерц Киевга узоқ масофали Taurus қанотли ракеталарини етказиб бериш режаси йўқлигини айтди.
Бу ҳақда у ZDF телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Айни пайтда бу масала кун тартибида эмас," - дея унинг сўзларини келтиради "ТАСС."
Мерцнинг таъкидлашича, ракеталарни етказиб бериш кўп вақт талаб қилади, чунки ҳарбий хизматчиларни тизимларни бошқариш кўникмаларига ўргатиш керак. Унинг сўзларига кўра, Украина Франция ва Буюк Британиядан қанотли ракеталар олади.
Бундан ташқари, канцлер Киев учун Taurus'нинг аҳамияти бўрттириб кўрсатилган, деган фикрни билдирди.