Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Татаристонда самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

A A A
Татаристонда самолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Лобач тоғи яқинидаги Камское Устье қишлоғи яқинида Cessna-17 енгил моторли экскурсия самолёти қулаши оқибатида икки катта ёшли ва бир бола ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда TASS маълум қилди.

- Воқеа Лобач тоғи яқинидаги Камское Устье қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Cessna-17 енгил самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида жами тўрт киши бўлган, улардан уч нафари, жумладан бир бола ҳалок бўлган. Яна бир киши яраланган, - деди агентлик суҳбатдоши.

Ҳалокатнинг асосий сабаблари техник носозлик ва учувчи хатоси сифатида кўрилмоқда.

Воқеа жойига Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий ҳудудлараро тергов бошқармаси терговчилари боришди, . Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси (йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш)бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Киритилди: 18:22 10.07.2024. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!