Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Татаристон президенти ноябрь охирида Ўзбекистонга ташриф буюради

Татаристон президенти ноябрь охирида Ўзбекистонга ташриф буюради

Ноябрь ойининг охирида Татаристон президенти Рустам Минниханов Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди REGNUM АА.

Ташриф доирасида Ўзбекистон бош вазири билан ҳамда вазирликлар ва муассасалар орасида музокарлар ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Татаристон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари орасида бизнес-форум ташкил қилиш, унинг натижаларига кўра Ўзбекистон ва Татаристон ҳудудлари орасида ҳамкорлик шартномалари имзолаш режалаштирилган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Татаристон ҳамкорлигини асословчи бир неча ҳужжатлар бор. Тошкентда 1992 йилдан буён Татаристон ваколатхонаси фаолият юритиб келмоқда.

Ўтган йил давомида Татаристон ва Ўзбекистон орасида товар айирбошлаш 57%га ошиб 146 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Татаристоннинг етакчи корхоналари "КамАЗ», "ТАИФ", "КМПО", "Позис" шунингдек, ПАО "Татнефть" корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

 

Киритилди: 08:47 19.11.2019. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!