Париж Украина ҳудудидан Россия Федерациясига француз қуроллари билан зарба беришни маъқуллаш бўйича ўз позициясини ўзгартирмади.
Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишига келганида маълум қилди.
Сиз Франция президенти Эммануэль]Макроннинг май ойида Германияга сафари чоғида айтганларини эшитгансиз. Ўшанда биз руслар Украина ҳудудига тажовузни амалга ошираётган нишонларга зарба беришни ҳал қилишда ушбу вариантни кўриб чиқишимиз айтилди. Демак, бу масалада янгилик йўқ" - деди Барро.
Аввалроқ Франциянинг Le Figaro газетаси АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятидан Россия ҳудудига ATACMS тактик баллистик ракеталари билан зарба беришга рухсат берилгани ҳақидаги мақоласида Франция ва Буюк Британия ўзларининг SCALP ва Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга худди шундай рухсат берганини ёзган эди. Бироқ, газета кейинчалик бу баёнотни ўз веб-сайтидаги мақоладан изоҳсиз олиб ташлади.