Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-181-сон, 14.05.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:

Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг (ТИФ ТН) кодларини Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари асосида юритиш;

импорт божхона божлари ва ТИФ ТН кодларини ягона ҳужжат асосида тизимлаштириш.

Қарор билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси таснифлаш кодлари рўйхати тасдиқланди.

2027 йилдан Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини инобатга олиб ТИФ ТНни бож тарифи билан биргаликда юритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Киритилди: 10:58 21.05.2025. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!