Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Ташкилот имижига путур етказишга ҳаракат”: "Ўзбекнефтгаз" интернетда тарқатилган айбловни рад этди

"Ташкилот имижига путур етказишга ҳаракат”: "Ўзбекнефтгаз" интернетда тарқатилган айбловни рад этди

Хориждан туриб фаолият олиб борувчи Eltuz нашрининг ўз манбаларига таяниб иддао қилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мансабдорлари ташкилот қарамоғида бўлган 169 та АЁҚШнинг ҳар биридан ҳафтасига муайян миқдорда “доля” олиб туради. Шунингдек, халқаро молия ташкилотларидан олинган кредит маблағлари эски газ конларига самарасиз тарзда ишлатиб юборилган.

Мақолага “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Компания бу хабарни “тухмат, ташкилот раҳбари шахсини ҳақорат қилиш ва шу тариқа ташкилот имижига путур етказишга ҳаракат” деб баҳолаган.

"Жамият тасарруфидаги “UNG-Petro” МЧЖ ҳамда жамият бошқаруви ўртасида муносабат амалдаги қонунчилик талаблари доирасида юритилади ва қатьий равишда жамият манфаатлари ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, “UNG-Petro” МЧЖда тасарруфдаги барча ташкилотлар сингари комплаенс назорати ташкил этилган бўлиб, ҳар бир ҳолатга қонунчилик доирасида тезкор равишда муносабат билдирилади. Мурожаатда келтирилган ҳолат ўз тасдиғини топган тақдирда, барча зарур чоралар кўрилади ва маълумотлар хуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилади.

Келгусида ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси М. Абдуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан коррупцияга қарши курашиш, хато-камчиликларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан амалий ишлар давом эттирилади”, дейилади ташкилот расмий муносабатида.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ юқорида келтирилган хабарларини рад этган ҳолда, уларни чоп этиш ва чоп этишдан олдин текширишни, шунингдек, ёлғон ва ишончсиз маълумотларни тарқатганлик учун республика ва хорижий давлатлар қонунчилигида тегишли жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.

Киритилди: 21:13 01.02.2023. Ўқилди: 3212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!