Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ТИВ АҚШ ҳарбийларини Яқин Шарқ мамлакатларини тарк этишга чақирди

Эрон ТИВ АҚШ ҳарбийларини Яқин Шарқ мамлакатларини тарк этишга чақирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШни ўзининг ҳарбий хизматчиларини Яқин Шарқ мамлакатларидан олиб чиқишга чақирди.

“Бизнинг қуролли кучларимиз бирон-бир ҳужум ёки таҳдидни жавобсиз қолдирмайди. Агар хавфсизликда бўлишни истасангиз, минтақамизни тарк этинг”, - дея ёзди у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шунингдек, мамлакат ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан, жумладан, ҳужум манбаларига зарбалар бериш орқали фойдаланишда иккиланиб ўтирмаслигини таъкидланди.

Аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги Ҳўрмуз бўғози устида Американинг “Apache” вертолёти уриб туширилгандан кейин Эронга зарба берганини маълум қилганди. Бунга жавобан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Американинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди.

Киритилди: 14:31 10.06.2026. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!