Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Таркибида ўзбекистонликлар ҳам бўлган GTA тўдасининг 4 аъзосига ҳукм чиқарилди

Таркибида ўзбекистонликлар ҳам бўлган GTA тўдасининг 4 аъзосига ҳукм чиқарилди

Москва области суди «GTA тўдасининг» тўрт нафар аъзосини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, бешинчиси эса йигирма йиллик қаттиқ тартибдаги колонияга маҳкум этилди. Бу ҳақда "Даракчи" хабар бермоқда.

Аввалроқ, Россияда давлат айблови GTA тўдаси иши бўйича судланувчиларга 25 йилдан умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазони сўраганди.

Москва областида 2012-2014 йилларда ҳаракат қилган жиноий гуруҳга ОАВ GTA тўдаси номини берди. Бу машҳур компьютер ўйинига ўхшашдир. Тўдага Марказий Осиё давлатларидан камида 15 шахс кирган (Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон).

Прокуратура маълумотига кўра, гуруҳ Москва минтақаси ҳудудида 15та қуролланган ҳужум уюштирган бўлиб, бу 17 кишининг қотиллигига алоқадордир ҳамда яна икки шахс ҳаётига суиқасд қилинган.

Киритилди: 12:11 10.08.2018. Ўқилди: 1560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!