Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тарихни ўзгартириб юборган хатолар

Тарихни ўзгартириб юборган хатолар

Ҳаммамиз қачондир адашамиз. Бизнинг хатоларимиз кичик кўнгилсизликдан тортиб тузатиб бўлмайдиган ҳолатгача бўлган турли оқибатларга олиб келади. Аммо айрим инсонларнинг омадсизликлари шу қадар аҳамиятли ва оммавий тус олганки, ушбу хатолар бир неча сонияда бутун дунёни ўзгартириб юборган. Бир вақтлар Винстон Черчиль тарихни ғолиблар ёзади, деган эди, бироқ мазкур нашр орқали сиз ҳар доим ҳам ундай бўлмаслигига ишонч ҳосил қиласиз. Титаникни айсберг билан тўқнашувидан тортиб, Россия Аляскани АҚШга сотиб юборганигача – ушбу нашрда инсоният тарихидаги энг катта омадсизликлар ва хатоларнинг бир қисми жамланган. 

Мао Цзэдунни чумчуқларни қириб ташлаш ҳақидаги буйруғи

1958 йилда Мао Цзэдун (Mao Zedong), Хитой Халқ Республикаси асосчиси, чумчуқлар бир йилда далалардан қанча дон маҳсулотларини еб юборишларини ҳисоблаб чиққандан сўнг, унинг давлати чумчуқ каби жониворларсиз ҳам яхши яшайди, деган қарорга келди. Ўшанда у барча чумчуқларни қириб ташлашни буюрди. Орадан 3 йил ўтиб, чумчуқларни қириш, бутун Хитой аҳлини оммавий очарчиликка маҳкум этди, чунки озиқ–овқат занжири узилган эди. Айнан чумчуқлар томонидан йўқ қилинадиган ҳашоратлар ақлга сиғмас даражада кўпайиб кетишди (айниқса чигирткалар) ва мамлакатнинг барча ҳосилини (мева, полиз экинлари, дон маҳсулотлари) еб тугатишди. Вазиятни ўнглаш учун Мао Цзэдун зудлик билан хориждан чумчуқ харид қила бошлади.

Наполеон ва Гитлерни Россияга қарши қиш остонасида ҳужум бошлаши

Наполеон ҳам, Адольф Гитлер ҳам ўзларини Россияни босиб олишга қаратган ҳаракатларини ёзда (1812 ва 1941 йиллар) бошлашган. Бироқ Россияликлар улар кутгандан кўпроқ ва шафқатсизроқ қаршилик кўрсатишган. Натижада иккала ҳолатда ҳам ҳужум бошлаганлар айнан қиш фаслида чекина бошлашган. Наполеон армияси ҳам, Гитлер армияси ҳам қаттиқ қиш иқлимига тайёр эмасдилар. Тарихчиларнинг фикрига кўра, айнан шу сабабли улар шафқатсиз мағлубиятга учрашган.

Apple акцияларининг сотилиши

Рональд Уэйн Apple асосчиларидан бири эди. 1976 йилда у компания касодга учрашидан чўчиб ўзининг 10% акция улушини 800 АҚШ долларига сотиб юборди. Афсус, ўшанда у ўша 10% акция пакети ҳозирги кунда 63 миллиард доллар атрофида баҳоланишини билмас эди.

Титаник ҳалокати

Барча даврларнинг энг йирик йўловчи лайнерларидан бири – Титаник ўз даврида уни чўктиришнинг иложи йўқ деб ҳисоблашган, бироқ 1912 йилнинг апрелида ўзининг илк Софэмптондан Нью–Йоркгача бўлган саёҳатида бутун дунё унинг чўкиб кетганидан ҳайратга тушди. Бахтга қарши Титаник океанда айсберг билан тўқнашиб кетди, ушбу ҳолат мазкур улкан кемани 2224 йўловчисидан 1500 йўловчининг вафотига сабаб бўлди. Уларнинг кўпчилиги сувда музлаб қолишди, чунки лайнерда етарли миқдорда оддийгина қутқарув қайиқлари мавжуд эмас эди. 

Россия Аляскани АҚШга сотиб юбориши

1867 йили 18 октябрда АҚШ Россиядан Аляскани бир акр учун 2 цент (7.2 миллион долларга тенг олтин) баҳосида сотиб олди. Россия ҳукумати, бу кераксиз тундрадан бошқа нарса эмас деб ҳисоблашди ва шимолдаги ер билан осонликча хайрлашди. Мазкур халқаро битимдан сўнг, кўп ўтмасдан у ерда 1880 – 1890 йилларда ҳозирги кунгача давом этаётган кенг қамровли олтин қазиб олиш ишлари бошлаб юборилди. Аляскада ҳозирги кунда ҳам Американинг бошқа штатларига қараганда кўп қимматбаҳо металл қазиб олинади, Невададан ташқари.

Пенициллининг кашф қилиниши (Антиҳато)

Александр Флеминг (Alexander Fleming), шотландиялик биолог, фармацевт ва ботаник илмий тадқиқотлари давомида гигиена ҳақида кўп ҳам ғамхўрлик қилмасди. Айнан тозаликка эътиборсизлиги туфайли Флеминг пенициллинни кашф этди. Бир куни тадқиқотчи унинг тадқиқот намуналари устида бактерияларни йўқ қилаётган моғор пайдо бўлганини пайқаб қолди. Шундай қилиб биринчи антибиотик яратилди.

Лондон аҳолиси мушукларни қириб юбориши

1665 йили Буюк Лондон вабоси даврида одамлар, касалликни тарқалишида бош сабабчи мушуклар эканлиги ҳақида шубҳалана бошлашди ва шаҳарни вабодан тозалаш мақсадида ушбу жониворларни қириб юборишди. Бироқ мушуклар сони кескин камайиб кетгандан сўнг касаллик янада жиддий тус ола бошлади. Чунки мушуклар ҳақиқий касаллик тарқатувчилари – каламуш ва сичқонларни овламай қўйган эди. Лондондаги Буюк вабо эпидемияси атиги 18 ойда, Буюк Британия пойтахти аҳолисининг ўша даврдаги чорак қисмига тенг бўлган 100 000 аҳолини ҳаётдан олиб кетди.

Новвойни Лондонга ўт қуйиб юбориши

Буюк Лондон вабосидан сўнг бир йил ўтар ўтмас, Буюк Британия пойтахти яна бир фожиани бошидан ўтказишига тўғри келди. Томас Фарринер (Thomas Farriner) исмли новвой ишдан чалғиб қолди ва унинг Пуддинг Лэйн (Pudding Lane) кўчасида жойлашган новвойхонаси аланга ичида қолди. Тез орада ёнғин бутун шаҳарни қуршаб олди. Ёнғин 13 200 та  уй ва 87  та черковни ёндириб кулга айлантирди.

Константинополь дарвозасининг очиқ қолиб кетиши

V аср ярмидан бошлаб XIII аср бошигача, араб, бербер, болгар ва рус босқинчиларига таслим бўлмаган Константинополь Европанинг энг йирик ва бой шаҳри ҳисобланарди. 1453 йилда шаҳар Усмонли Турклар томонидан қамал қилинди. Шаҳарликлардан кимдир шаҳарга кирадиган дарвозалардан бирини беркитмайди ва босқинчилар ўша дарвозадан ичкарига бостириб киришади. Аҳолини шафқатсизларча ўлдиришади ёки қуллика олишади, император Константин XI ҳам қатл қилишади.

NASA Ойга инсон қадами етиши ҳақидаги видео ёзувни адашиб ўчириб  юборган

Бу ҳолат билан NASAдагилар ғурурланишмайди, албатта. 1969 йилда Ойга қўниш ёзиб олинган тасмадаги видео тасодифан ўчириб юборилган ва ўша тасманинг устидан адашиб яна кўплаб видео материаллар ёзилган. Ҳаммаси маблағни тежаш мақсадида қилинган. Мазкур кўнгилсиз хатони тўғирлаш мақсадида NASA Ойга қўнишни янги расмий видеолавҳасини тайёрлаш учун ушбу воқеани кўрсатган дунёдаги барча телеканаллардан видеолавҳаларни йиғиб чиқди ва алоҳида рақамлик видеолавҳа яратди.

Бекзод Мусурмонов таржимаси

Киритилди: 06:15 28.08.2019. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!