Блейз Метревели Буюк Британия Ташқи разведка хизмати (Мi6) раҳбари этиб тайинланди. Ҳукумат матбуот хизмати маълумот беришича, мамлакат тарихида илк маротаба аёл киши ушбу лавозимга тайинланди.
Маълумотларга кўра, Блейз Метревели 47 ёшда бўлиб, Мi6'га 1999 йилда кириб келган. У асосан Европа ва Яқин Шарқ йўналишида ишлаган ҳамда разведканинг технология департаментини бошқарган. Мi6'га Метревелидан олдин беш йил мобайнида Ричард Мур раҳбарлик қилган.